“Ўзбекнефтгаз”: Газлидаги “Кулбешкак” кони ҳудудида уяли алоқа хизмати ишга туширилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” мажмуасида рақамлаштириш, алоқа ва ахборотлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари жадал суратларда жорий этилмоқда. IT инфратузилмасини яхшилаш, маълумотларни тезкор узатишни таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

“Учқир-Қумли” конлари йўналишининг 30-километридан ва “Қумли–Тайоқли” йўналишигача, “Учқир-Кулбешкак-Дояхотин” йуналишларида симсиз “Ubiquiti Wi-Fi” радиореле туридаги алоқа кўприклари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Ушбу алоқа кўприклари учун зарур частотадан фойдаланиш учун “Электромагнит мослашув маркази”дан махсус рухсатномалар олинди.

“Учқир” мажмуаси Бош маъмурий биносида локал тармоқ линиялари ётқизилди, локал тармоқ пассив қурилмалари ўрнатилди. Асосий бинода жойлашган маълумотлар алмашув марказида (ЦОД) коммутация шкафи, бошқариладиган коммутаторлар, узлуксиз қувват манбаи ва серверлар ўрнатилди.

Ишлаб чиқариш диспетчерлик биносида ва Лаборатория биноларида ҳам тармоқ ҳосил қилиш учун тармоқ пассив ва актив қурилмалари ўрнатилиб ишга туширилди.

“Учқир” мажмуаси ва “Пропан – Бутан” омборхонаси ўртасида алоқани ташкил қилиш учун оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди, алоқа толаси маълумотларни қайта ишлаш марказига(ЦОД) олиб келинди ва тармоқ қурилмаларига уланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан берилган яна бир топшириқ топшириқ ижроси бажарилди, яъни “Кулбешкак” конида бугун “Uzmobile” уяли алоқа хизмати учун антена ўрнатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|