“Ўзбекнефтгаз”: Ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича профилактика тадбирлари ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакаси қатъий назоратга олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводидаги автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўйича билимлари ўрганилди.

Дастлаб автосаройлардаги мавжуд автотрансорт воситалари – енгил автомобиллар, йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларнинг ҳолати назоратдан ўтказилди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислар ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари биан биргаликда ҳайдовчилар ва механизаторларга ҳаракатланиш хавфсизлиги мавзуларида профилактика тадбирлари олиб борилди ва брифинглар ташкил этилди.

Мутахассислар бошқармага тегишли йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишини назорат қилиб боради.

Шунингдек, ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислари томонидан навбатчи мехниклар билан биргаликда ҳар бир автотранспортни ишга чиқариш олдидан доимий техник ҳолатини кўриб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

Агар техник ҳолатида камчиликлар аниқланса, автомобиль таьмирлаш устахонасига қайтарилади ва нуқсон далолатномалари расмийлаштирилади.

Маьлумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖниг завод ва бошқармаларидаги автосаройларда навбатчи механик томонидан кунлик транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|