“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть база”си истеъмолчиларга 221,2 минг тонна автобензин ва 2,4 минг тонна дизель ёқилғиси етказиб берди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт базаларининг маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Чинобод нефть базаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан пойтахт ва Тошкент вилояти истеъмолчиларига йил бошидан бери жами 221,2 минг тонна автобензин ва 2,4 минг тонна дизель ёқилғиси етказиб берилди.
Ҳозирда нефть базада маҳсулотлар ҳаракатларини назорат қилиш ва етказиб бериш узлуксизлигини амалга оширишда шаффофликни таъминлаш мақсадида автоматик ўлчов (АСКУН) тизимлари жорий этилмоқда. Айни пайтда икки дона электрон автомобиль тарозилари ўрнатилди.
“GTL” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган дизель ёнилғисини транспортировка қилиш, қабул қилиш, сақлаш ҳамда уларни Республика товар хом-ашё биржа савдолари орқали сотиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш нефт базалари орқали амалга оширилади. Бу борада “Чинобод нефть базаси”да ҳам катта тайёргалик ишлари олиб борилиб, заводда ишлаб чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини қабул қилиш учун 8 та сиғим ўрнатилди.
Бундан ташқари базадаги технологик қурилма ва жиҳозлар қиш мавсумга шай ҳолатга келтирилган бўлиб, нефть маҳсулотлари сақланувчи сиғимлар, тўкиш ва қуйиб бериш қурилмалари, қувурлар кўрикдан ўтказилди. Заруриятга кўра, уларда таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилди.
Шунингдек нефт база томонидан ижтимоий лойиҳаларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Бирлашган маҳаллай фуқаролар йиғинида жойлашган 9 қаватли ва 4 қаватли турар жой биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|